"Милан" Баккани супертўпурарга алмаштиради

 

"Милан" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллага бош оғриғи бўлаётган колумбиялик ҳужумчи Карлос Баккани бошқа клубга ўтказиб юбормоқчи.

Миланликлар ёзги трансферлар мавсумида "Рома"га Карлос Баккани бериб, унинг ўрнига римликлар тўпурари Эдин Жекони олиб келмоқчи. Қолаверса, "Милан" бу трансфер учун қўшимча пул ҳам тўлашга рози бўлди.

Эдин Жеко Карлос Баккага қараганда анча босиқ ва тартибли футболчи ҳисобланади ва жорий мавсумда кўп гол урмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!