"Милан" "Барселона" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Италиянинг "Милан" клуби "Барселона"нинг ҳимоячиси Жан-Клер Тодибога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда  El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Нашрда ёзилишича, 19 ёшли футболчи кўпроқ майдонга тушиб ҳаракат қилишни мақсад қилиб қўйгани туфайли жамоани тарк этмоқчи.

"Барса"нинг спорт директори Эрик Абидаль ҳамда техник котиби Рамон Планес Тодибонинг Италияга кўчиб ўтиши бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

"Каталонияликлар" Жан-Клернинг трансферини 10 миллион еврога баҳолашмоқда. Шу қатори, "Барселона" футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!