"Милан" "Барселона" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Милан" ёзги трансфер вақтида "Барселона" ҳимоячиси Эмерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри ёзмоқда.
 
22 ёшли футболчи айни дамда "Бетис" сафида ижарада ҳаракат қилмоқда. Эмерсон Каталония клубига қайтиши билан "россонерилар" музокараларни бошлайди. Transfermarkt портали ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
 
Жорий мавсум Эмерсон 22та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!