"Милан" бош мураббий лавозимига 3 нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда

"Милан" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Марко Жампаоло ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича “россонерилар”нинг бу борадаги шорт-листида айни дамда ишсиз юрган италиялик машҳур мутахассислар - Массимилиано Аллегри, Лучано Спаллетти ва Клаудио Раньери номзодлари бор.

Улар орасида раҳбарияти Аллегри номзодини илгари сурмоқда. Бироқ, 52 ёшли мутахассис жуда катта маош сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Милан” раҳбарияти бош мураббий лавозимига жамоанинг украиналик собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченкони таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ҳисобида бор йўғи 6 очко бўлган “Милан” айни дамда мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!