"Милан" бош мураббий лавозимига Леонарду Жардим номзодини кўриб чиқмоқда

"Милан" клуби раҳбарияти "Монако" бош мураббийи Леонарду Жардимни жамоага таклиф қилишмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар “россонерилар” мавсум якунида Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олишмаса, амалдаги бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнига эса айнан португалиялик мутахассис тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” сўнгги тур олдидан А Серия мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Уларни эса ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан бор йўғи 1 очко ажратиб турибди.

Маълумот учун, Жардимнинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Islom Jurayev
24/05/2019 18:51
Yaxshi variant