"Милан" бош мураббийи: Чалханоглу - топ даражадаги футболчи
“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли “россонерилар” жамоа ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу билан амалдаги шартномани узайтиришини хоҳламоқда.
“Кучли ўйинчиларимиз борлиги сабабли, биз кўплаб учрашувларда ғалаба қозондик ва уларни бошқаларга алмаштирмас эдим.
Чалханоглу ақлбовар қилмайдиган техникага эга, у фантастик футболчи, у ҳар доим майдонда нима қилишни билади. У сахий, у топ даражадаги ўйинчи.
Чалханоглуни бу ерда ҳамма нарса қониқтиряпти, деб ўйлайман. Ҳозирда музокаралар кетмоқда ва барчамизнинг хоҳишимиз битта”, - деди Пиоли.
26 ёшли туркиялик футболчи жорий мавсум А Серияда жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар