"Милан" бош мураббийи Сусони таркибда олиб қолди

  • 15 август, 2019, 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби вингери Хесус Сусо жамоада қолади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли испаниялик футболчини шахсан “россонерилар” бош мураббийи Марко Жампаоло таркибда сақлаб қолишни хоҳлаган.

Таъкидлаш керакки, Сусога "Лион", "Севилья" ва "Рома" каби жамоалардан қизиқишлар мавжуд эди.

Маълумот учун, Сусо ўтган мавсум А Серияда 35та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!