"Милан" бош мураббийига "Локомотив" футболчиси керак

Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ҳамон "Милан"нинг қизиқишлар марказида бўлиб турибди.

Журналист ва шарҳловчи Нобель Арустамяннинг айтишича, "россонерилар" бош мураббийи Стефано Пиолининг шахсан ўзи 24 ёшли россиялик футболчини таркибда кўришни хоҳламоқда. “Темирйўлчилар” эса Миранчукнинг трансферидан камида 20 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. Аммо, футболчининг шартномасида уни 8 млн еврога сотиб олиш бўйича банд жой олган.

Миранчукнинг “Локомотив” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!