“Милан” бразилиялик ҳужумчисидан воз кечади
Ads

Италиянинг “Милан” клуби бразилиялик ҳужумчи Луис Адриано билан хайрлашишга тайёр. Tuttomercatoweb нашрининг ёзишича, миланликлар раҳбарияти 29 ёшли футболчини сотиб, трансферлар учун пул тўпламоқчи.

Маълум бўлишича, Адриано катта эҳтимол билан фаолиятини Хитойнинг “Цзянсу Сунин” жамоасида давом эттиради. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномас 2020 йил ёзида якунига етади.