"Милан" бугун "Кальяри" меҳмони бўлади

Бугун Италиянинг Кальяри шаҳридаги "Сардиния Арена"да А Сериянинг 4-туридан ўрин олган “Кальяри” ҳамда “Милан” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Кальяри” А Сериянинг охирги 5та учрашувида бор йўғи 1 марта мағлубиятга учраган.

- “Милан” “Кальяри” майдонида ўтган сўнгги 17та ўйиндан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти.

- “Россонерилар” А Сериянинг сўнгги 6та сафар учрашувидан бор йўғи 1тасида ғалаба қозонишган.

"Кальяри" - "Милан"
 
Стадион: "Сардиния Арена" (Кальяри, Италия)
 
Бошланиш вақти: 23:30
 
Бош ҳакам: Розарио Абиссо (Палермо, Италия)
 
Тахминий таркиблар:
 
“Кальяри”: Краньо - Падоин, Клаван, Романья, Срна - Кастро, Брадарич, Барелла, Ионита - Сау, Паволетти
 
“Милан”: Доннарумма - Родригес, Романьоли, Мусаккьо, Калабриа - Бонавентура, Билья, Кесси - Чалханоглу, Игуаин, Сусо

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!