"Милан" чемпион бўлиш учун қишда 7 та футболчи сотиб олмоқчи

"Милан" раҳбарияти А Серияда ғолиб чиқиш учун қишки трансферлар таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, "россонерилар" бу борада 7 та футболчини кўз остига олиб қўйган. Улар Лука Йович ("Реал"), Дониэлл Мален (ПСВ), Аркадиуш Милик ("Наполи"), Фернандо Льоренте ("Наполи"), Бубакар Сумара ("Лилль"), Андре-Франк Замбо-Ангисс ("Фулхэм") ва Муҳаммад Симакандир ("Страсбур").

“Милан” 13 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!