"Милан дербиси" ҳақиқий драмага айланиб кетди
Италия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Интер" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
31-дақиқада Златан Ибрагимович ҳисобни очди. 58-дақиқада швециялик ҳужумчи иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Шундан сўнг, катта устунликка эга бўлган "нерадзуррилар" 71-дақиқада Лукакунинг пенальтидан киритган голи билан мувозанатни тиклади.
Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг 7-си ўтиб бораётган бир паллада, Кристиан Эриксен жаримадан дарвозани ажойиб тарзда ишғол қилди ва жамоасига ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Антонио Конте шогирдлари навбатдаги босқичда "Ювентус" - СПАЛ қарама-қаршилиги ғолибига қарши кураш олиб боради.
Фикрлар