"Милан" директори: "Буларнинг барчаси қуруқ гап"

CHERY AUTO

"Милан" директори Таре Рафаэль Леаога "Бавария"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди.

Tecno

"Леао - жамоадаги энг яхши футболчи. У биз ва лойиҳамиз учун асосий фигура ва калит бўла олади. "Бавария" дан тушган таклиф ҳақида гапирадиган бўлсам, буларнинг барчаси қуруқ гап. Сабаби мюнхенликлар Леао учун ҳеч қандай таклиф юборгани йўқ ва бу ОАВдаги миш-мишлар ҳолос", - дейди Таре.

Маълумот учун, португалиялик ҳужумчи 2019 йилда "Спортинг"дан 15 миллион евро эвазига "россонерилар" сафига келиб қўшилган эди. У якунига етган мавсумда, умумий 50 ўйин та ўтказиб 12 та гол ҳамда 13та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!