"Милан" Доннарумманининг нархини эълон қилди

Италиянинг "Милан" клуби ўзининг истеъдодли дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани жамоада олиб қолмоқчи.

Бироқ, агар қайсидир жамоа 20 ёшли италиялик посбон учун 60 млн евродан кўпроқ маблағ таклиф қилса, бу “россонерилар” раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин.  Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 24та гол ўтказиб юборди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!