Аввал хабар берганимиздек Италиянинг “Милан” клуби қишки трансферлар даврида “Челси” ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

SportMediaset нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 31 ёшли испаниялик футболчи учун 8 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “аристократлар” бунинг учун 12 млн евро сўрашмоқда.

Бундан ташқари “Милан” Фабрегаснинг ўзи билан ҳам ҳозирча келиша олмаяпти. Футболчи миланликлардан 3 йиллик шартнома ва 6 млн евро (йилига) сўрамоқда. Улар эса 2,5 йиллик шартнома ва 4,5 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар