"Милан" форварди еврокубоклардан четлатилди
"Милан" клуби ҳужумчиси Анте Ребич Eврокубокларнинг 5 та учрашувига четлатилди.
26 ёшли футболчи Европа Лигасининг саралаш босқичида "Айнтрахт" (3:0) клубига қарши ўйинда қилган ҳаракатлари учун УEФА интизом қўмитаси томонидан жазоланди.
Беллашув якунида Ребич қизил карточка олди ва майдонни тарк этаётиб ҳакам Орели Гринфельдни ҳақорат қилди.
Бундан ташқари, УEФА "Айнтрахт" клубини 20 минг евро жаримага тортди ва Европа Лигасининг навбатдаги уй учрашуви учун фан-секторни маълум қисмини ёпиб қўйди. Сабаби, баҳс давомида клуб мухлислари рақибларга турли ҳил буюмлар улоқтиришган. Шу қаторда немислар зинапоя йўлакларини берикитиб қўйгани учун яна 24 минг евро тўлашди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" Ребични айнан "Айнтрахт" клубида ижарага олган эди ва эвазига Андре Силвани мавсум охиригача ижарага берган.
Mиланликлар УEФА билан келишган ҳолда Европа Лигасида қатнашмайдиган бўлишди. Бунга сабаб, жамоанинг молиявий томондан муаммолари борлигидур.
Фикрлар