"Милан" футболчиси "Фиорентина"ни менсимади
"Фиорентина" клуби "Милан"нинг бразилиялик ҳимоячиси Лукас Пакетани ўз сафида кўришни хоҳламоқда.
Tuttomercatoweb нашрининг ёзишича, 22 ёшли футболчи "Милан"ни тарк этишга тайёр, фақатгина гранд клублардан таклиф бўлса. Шу боис у “бинафшаранглилар”нинг таклифини рад этди.
Пакета жорий мавсум “россонерилар” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар