“Милан” футболчиси Испанияга қайтишга тайёр
Ads

 

Италиянинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси Карлос Бакка ўз фаолиятини яна Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабар қилишича, колумбиялик футболчи Россида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақасидан олдин доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Шунинг учун  Бакка “Севилья”га қайтишга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Бакка “Милан”га ўтишдан аввал айнан “Севилья” клубида тўп суриб, юқори даражага кўтарилган эди.