“Милан” футболчисини Хитойга қўйиб юборишга тайёр
Ads

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Никола Калинич фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

29 ёшли футболчининг хизматларига ҳозирда Фабио Каннаварро устозлик қилаётган “Гуанжоу Эвергранд” клуби қизиқиш билдирмоқда. Дон Фабио хорватиялик форвардни илгари бошқарган жамоасига ҳам олиб  келмоқчи бўлган эди.

“Милан” Калинични куни кеча исте`фога чиқарилган Винченцо Монтелланинг талабига биноан ёзда “Фиорентина”дан 25 млн еврога ҳарид қилинган эди. Мураббийнинг жамоадан кетиши туфайли Калинич ҳам кетиши айтилмоқда.

“Россонерилар” Калинич учун хитойликларда 45 млн евро сўрашмоқда. Маълумот учун, Калинич бу мавсум 15 баҳсда майдонга тушди ва 3 гол киритиб, 2 голга ассистентлик қилди.

Минбар

Барча блоглар