Италия чемпионатида юқори ўринлар ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Милан" ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.
 
Миланликлар январь ойидаги трансферлар вақтида ПСЖ ҳимоячиси Серж Орьени ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. 24 ёшли ивуарлик футболчи "Милан"нинг асосий трансферларидан бири бўлиши кутилмоқда.
 
 
Орье ПСЖ таркибида Франция чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушди. Шунингдек, Европа чемпионлар лигасида тўртта ўйинда қатнашиб, битта голли пас узатди.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)