“Милан” ҳужумчисини ижарага берди

Италиянинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси Жанлука Лападула “Женоа” клубига ижарага берилди. Бу ҳақда генуяликларнинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

“Женоа” уни бир мавсумга ижарага олди ва мавсум якунида уни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эгадир.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Лападула “россонерилар” сафида А Серияда 27 та баҳсда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!