"Милан" Ибрагимович ўрнига "Ливерпуль" ҳужумчисини олиб келмоқчи

"Милан" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригининг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбагк кўра, бельгиялик форвард “россонерилар”нинг 40 ёшли ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга ўринбосар бўлиши мумкин.

Оригига шунингдек, А Сериянинг бошқа бир етакчи клуби - "Аталанта"дан ҳам қизиқишлар бор.

Дивок Ориги жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!