"Милан" Ибрагимовични қўлга киритиш учун Пентекни сотиб юборишга тайёр

"Милан" клуби швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовични сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра "россонерилар" хатто уни қўлга киритиш учун польшалик ҳужумчиси Кшиштоф Пентекни сотиб юборишга тайёр.

Гап шундаки, “Милан” раҳбарияти Пентекнинг ўйинларидан қониқмаяпти ва шу боис уни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” Ибрагимович учун бегона эмас. У 2010-2012 йилларда “россонерилар” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!