Кучли бешлик (Англия, Испания, Италия. Германия ва Франция) чемпионатларида бу мавсум мағлубиятга учрамаган фақатгина бир жамоа қолди. Бу "Милан" клубидир. 

А Серияда пешқадамлик қилиб турган "россонерилар" бугунги кунга қадар 13 учрашувда майдонга тушди ва 9 баҳсда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дуранг ўйнади. 

Англияда "Ливерпуль", Испанияда "Атлетико", Германияда "РБ Лейпциг", "Бавария" ва "Вольфсбург"да, Францияда эса "Лилль" ҳамда "Лион"да биттадан мағлубият мавжуд.

Қайд этиш жоиз, "Ювентус" кеча оқшом мавсумдаги дастлабки мағлубиятини "Фиорентина"дан қабул қилиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар