"Милан" мухлислари учун ўта нохуш хабар!

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши иккала баҳсни ҳам ўтказиб юборади. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли швециялик футболчи кеча "Рома"га (2:1) қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олган ва у МЮга қарши ўйингача ушбу жароҳатлардан тиклана олмайди.

"Милан" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳси 11 ва 18 март кунлари ўтказилади. Ибрагимович бундан ташқари А Серия доирасидан ўрин олган "Удинезе", "Верона" ва "Наполи"га қарши беллашувларда ҳам жамоасига ёрдам беролмайди.

Златан жорий мавсум “Милан” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!