Ads

"Милан" тез орада бош мураббий лавозимига келиши кутилаётган Лучано Спаллетти номзодидан воз кечади.

GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга қараганда "россонерилар" Спаллеттининг "Интер" билан шартномасини бекор қилиш бўйича яқин орада муросага келишига ишонишмаяпти. Шу боис улар бу лавозимга Стефано Пиоли номзодини кўриб чиқишмоқчи.

Айтиш керакки, Пиолининг ўзи ҳам "Милан"да ишлашга қизиқмоқда. Унга эса шунингдек "Женоа" ва "Сампдория" клубларидан ҳам таклифлар бор.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" раҳбарияти қайд этилаётган салбий натижалардан кейин бош мураббий Марко Жампаолони истеъфога чиқариш ҳақида ўйлай бошлаган. Миланликлар айни дамда А Сериянинг ўтган 7 та туридан сўнг 13-поғонада боришмоқда.

Минбар

Барча блоглар