
"Милан" Обамеянгни сафга қўшиб олиш фикридан қайтмаётир
Италиянинг "Милан" клуби ҳамон Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз таркибига қўшиб олиш фикридан қайтмаётир, дея хабар беради Tmw нашри.
Манабада ёзилишича, “қора-қизиллар” футболчининг агенти бўлган отаси билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар ҳозирча шахсий шартлар бўйича келишувга эриша олмаётир.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо жамоанинг асосий таркибида бирорта ўйин ўтказмган.
Фикрлар