"Милан" ўз уйида ишончли ғалабага эришиб, 1-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди

Италия А серияси 17-тури доирасидан ўрин олган "Милан" - "Торино" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда "Сан-Сиро" эгалари 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди. Голларга Рафаэль Леау ва Франк Кесси муаллифлик қилди.

Ушбу бахсдаги ғалабадан сўнг "Милан" ўз очколари сонини 40 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўриндаги "Интер"дан 4 очко олдинлаб кетди. "Интер" бу тур ҳали ўз ўйинини ўтказганини йўқ.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Милан" ўз уйида ишончли ғалабани қўлга киритиб, 1-ўринни мустаҳкам олди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Якопо Серже қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+'

    Бош ҳакам учрашув асосий вақтига 6 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 89'

    Зарбалар статистикаси: 8-6!

  • 87'

    "Торино"да алмаштириш: Андреа Белотти ўрнига Бонаццолли майдонга тушди.

  • 86'

    "Милан"да 3 ўзгариш: Леау ва Хауге ўрнига Ибрагимович ва Мальдини ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Қўпол фол учун Давиде Калабрия сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 80'

    Рафаель Леау сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    Симоне Верди яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 79'

    Симон Кьяер тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди ва буни кўриб турган ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 76'

    "Торино" сафида ўзгариш: Томас Ринкон ўрнига Якопо Сердже ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Чалҳаноглунинг ўзи бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 76'

    Чалханоглунинг ажойиб зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 72'

    Симоне Верди бурчак тўпи тепди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 71'

    "Торино" тўпни ажойиб тарзда назорат қила оляпти. 

  • 66'

    У барибир карточка олди. Диого Далот шундай қўполликда давом этса, қизил олиши ҳам ҳеч гап эмас.

  • 64'

    "Торино" сафида 2 ўзгариш: Армандо Иццо ўрнига Симоне Дзадза, Рикардо Родригес ўрнига Никола Мурру майдонга тушди.

  • 62'

    "Торино" бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олмади. "Милан" ҳимояда фаол.

  • 60'

    Браим Диас ўрнига Хакан Чалханоглу майдонга тушди.

  • 58'

    Диого Далот ўйинда жиддий қўполлик намойиш этди, бошқа вазиятда бу учун қизил карточка ҳам кўрсатилиши мумкин эди, бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 56'

    Тонали ўрнига Диого Далот майдонга тушди.

  • 54'

    Сандро Тонали рақиби билан қаттиқ тўқнашиб кетди ва майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

  • 53'

    Йўқ, бу пенальти эмас! Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 51'

    Бу вазиятда пенальти белгиланмаслиги ҳам мумкин! Бош ҳакам видеотакрорларга мурожаат қилади.

  • 50'

    Тонали жарима майдони ичида қоидани бузди! Бош ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальти.

  • 47'

    Тоналининг паси бутун майдонни кесиб ўтди. Омадсиз уриниш.

  • 46'

    "Торино" таймни ўзгариш билан бошлайди: Амер Гояк ўрнига Кароль Линетти ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-тайм бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+2'

    Леаунинг узатмасидан сўнг, Кесси тепган тўпни Сиригу қайтарди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Родригезнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

  • 41'

    Романьоли огоҳлантирилди. 

  • 38'

    "Милан" ўз яриммайдонида кута бошлади. 

  • 36'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни 2 тага етказди. 

  • 35'

    Ҳакам ВАР билан узоқ вақт муҳокама олиб боргач, пенальти белгилади. 

  • 32'

    Калабриа жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам кутишни афзал билди. 

  • 31'

    "Торино" ҳужумда фаоллашди. 

  • 27'

    Ринконга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 25'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Леау ҳисобни очмоқда. Миланликлар тобора голга яқин келаётганди.

  • 21'

    "Торино" тўпни тез йўқотмоқда. 

  • 18'

    Калабрианинг Хауге томон узатмасини ҳимоячилар сўнгги паллада бошқа томонга йўналтириб юборди. 

  • 17'

    Тэо Эрнандеснинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 17'

    Белоттининг қочиб кетишига миланликлар йўл қўймади. 

  • 14'

    Бурчак тўпи "Милан"га фойда келтирмади. 

  • 13'

    Туринликлар яхши ҳимояланмоқда. 

  • 10'

    "Милан" позицион ҳужумда. 

  • 7'

    Кессининг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 4'

    "Торино" тўпни назорат қилишга интиляпти.

  • 2'

    Кастильехонинг зарбаси ўхшамади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. А Серия 17-тури доирасида "Милан" ўз майдонида "Торино"ни қабул қилади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!