"Милан" ўз уйида йирик ҳисобда ютқазди

Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Милан" - "Аталанта" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 26-дақиқада Кристиан Ромеро ҳисобни очди. Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни ҳимоячи дарвозага киритди. Ўйинни устунлик билан давом эттирган бергамоликлар иккинчи бўлим бошида иккинчи голни киритди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Иличич голга айлантирди.

77-дақиқада меҳмонлар ўйинга мантиқий нуқтани қўйди: бирга-бир вазиятга чиққан Дуван Сапата Доннаруммага имконият қолдирмади.

Шу тариқа, Миландан ғалаба билан қайтган "Аталанта" 4-ўринга кўтарилиб олди. Ўз уйида мағлуб бўлган "россонерилар" 43 очко билан онлайн жадвалда пешқадамликни сақлаб қолди. 

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Гасперини шогирдлари тўпни назорат қилиш билан вақтни ўтказмоқда.

  • 90+4'

    Манжукичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 90+2'

    Браим Диаснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси устунга тегди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Аталанта" ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларни пойламоқда.

  • 85'

    "Милан" катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 82'

    Йосип Иличич ўз ўрнини Луис Муриэлга бўшатиб берди.

  • 79'

    Браим Диаснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 77'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" интригани қўй қилиб ташлади!

    Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сапата ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 75'

    "Аталанта" футболчисининг яқин масофадан берган зарбаси устундан қайтди.

  • 74'

    Жарима майдони ичида Мусаккио Иличични зарарсизлантирди.

  • 72'

    Златаннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга эришди.

  • 70'

    Кастильехо ва Леау ўрнига Манжукич ҳамда Ребич майдонга тушди.

  • 68'

    Ханс Хатебур ўз ўрнини Йоахим Мехлега бўшатиб берди.

  • 66'

    Майдон марказида Хатебурга нисбатан қоида бузилди. Унга тиббий ёрдам лозим.

  • 63'

    Калабриянинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

  • 61'

    Иличичнинг жарима майдонига оширган тўпини Сапата дарвозага йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 60'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 57'

    Калулу майдондан олиб чиқилди. Унинг ўрнига Мусаккио ўйинни давом эттиради.

  • 55'

    Калулуга яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшаяпти.

  • 53'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Йосип Иличич ўзидан ўнг бурчакка кучли зарба берди. Тўп йўналишини топган Доннарумма зарбани қайтара олмади.

  • 51'

    Жарима майдони ичида Иличичга нисбатан фол ишлатилди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 50'

    Калулуга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 48'

    Тайм бошида миланликлар тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Браим Диас Мейте майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    Тайм сўнгида баҳсли вазият юзага келди. Златан дарвозабога тегинмаганини иддао қилмоқда. Ҳакам эса буни тамомила аксини таъкидламоқда.

  • 43'

    Сапата ҳужумда қоида бузди. Тўп "Милан"га қайтариб берилади.

  • 41'

    Златан яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Ўта қулай вазият қўлдан кетди.

  • 39'

    Иличичнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уринишни ҳам Доннарумма ушлаб олди.

  • 37'

    Жарима майдони чизиғи яқинида Иличичга нисбатан қоида Тео бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 35'

    Ибрагимович воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 33'

    Пессина ҳамда Тонали тўп учун курашда бироз қалтис тўқнашиб кетган.

  • 32'

    Кастильехо жамоадоши оширган тўпга ета олмади.

  • 31'

    "Аталанта" яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 29'

    Ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Доннарумма хавфни бартараф этди.

  • 28'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Жимсити Златандан устун келди.

  • 26'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Кевин Ромеро дарвозага киритди.

  • 25'

    Бергамоликлар бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 23'

    Златан ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 21'

    Гасперини шогирдларини рақибга тўпни бермаяпти.

  • 19'

    Калулу ўз жарима майдони ичида рақибини моҳирлик билан зарарсизлантиришни уддалади.

  • 18'

    Йосип Иличичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 16'

    "Аталанта" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 14'

    Ханс Хатебурнинг зарбаси рекошет натижасида тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 12'

    Тоналининг бурчакдан етказиб берган тўпини меҳмонлар узоқлаштирди.

  • 11'

    Госенснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 9'

    Дуван Сапатанинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 7'

    "Аталанта" қанотларни фаол ишга солган ҳолда, олдинга ўтяпти.

  • 5'

    Тўп назорати бергамоликликларда. Мезбонлар прессинг уюштирмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқаларлан меҳмонлар фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ismoil Ismatov
24/01/2021 00:15
Eh Milan