"Милан" пешқадамликни мустаҳкамлаб олди (видео)

  • 7 декабрь, 2020, 10:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия А Сериясининг 10-турида “Милан” сафарда “Сампдория” меҳмони бўлди.

Чемпионатда пешқадамлик қилаётган “россонерилар” ушбу ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 26 та га етказиб, энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Интер”дан 5 очко илгарилаб кетди. 1:2 ҳисобида “Милан”нинг ғалабаси билан якунланган баҳсда голларни Франк Кессье (45') ва Саму Кастильехо (77') киритди. Мезбонлар сафида Альбин Экдаль (82') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!