"Милан" қайси футболчисини трансферга қўймоқчи?

  • 10 ноябрь, 2019, 19:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кесси қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” раҳбарияти 22 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчисидан тезроқ қутулиш пайига тушишган.

Таъкидлаш керакки, Кесси бугун бўлиб ўтадиган “Милан” – “Ювентус” учрашуви қайдномасига киритилмади. Гап шундаки, Кессининг айни дамдаги жисмоний ва руҳий ҳолати жамоа раҳбариятини қониқтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда “Милан” Кессини тахминан 30-35 млн еврога сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кессига “Арсенал” ва “Монако” клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!