"Милан" "Реал" билан музокараларни бошламоқчи

"Милан" "Реал"дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Браим Диаснинг тўлақонли сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Россонерилар" раҳбарияти 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича "Қироллик клуби" билан музокараларни бошлашга ҳозирланмоқда. Таъкидланишича, "Милан" трансфер учун 25 миллион евро сарфлашга тайёр.

2020/21 мавсумда Диас "Милан" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!