"Милан" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд шу ойда жамоани тарк этиши мумкин. Бир неча бор хабар қилинганидек, "қизил иблислар" хўжайинлари январь ойида футболчи билан хайрлашишга тайёр.

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, манкунианликлар 27 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бермоқчи. Сўнгги кунларда Италиянинг "Милан" клуби форвардни сотиб олишга қизиқиш билдирган. 

Қайд этилишича, Манчестер клуби Рэшфорднинг ижара муддати давомида маошининг бир қисмини қоплаши мумкин. Англиялик ҳужумчининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 55 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!