"Милан" Романьолини "Барселона"га сотмади

  • 21 июня, 2019, 20:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби раҳбарияти "Милан" ҳимоячиси Алессио Романьолининг трансфери масаласида келишувга эриша олмади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра каталонияликлар 24 ёшли футболчи учун “россонерилар”га 40 миллион евро таклиф қилишган. Бироқ, якунда рад жавобини олишган.

Гап шундаки, "Милан"нинг янги бош мураббийи Марко Жампаоло Романьолини янги мавсумда таркибда кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ миланликлар Романьоли масаласида “Ювентус”нинг таклифини ҳам рад этишган эди.

Маълумот учун, Романьоли ўтган мавсум “Милан” сафида 41та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию