Ads

Голландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Sportitalia нашрининг хабар беришича “россонерилар” раҳбарияти 33 ёшли футболчини жамоага таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Снейдер фаолиятини АҚШ чемпионатида ёки “Сампдория” клубида давом эттириши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш керакки, Снейдер учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси  у фаолияти давомида Миланнинг "Интер" клубида бир неча йил тўп сурган.

Маълумот учун, Уэсли Снейдер айни дамда Туркиянинг “Галатасарой” клубида тўп сурмоқда. Унинг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. У якунланган мавсум жами 33та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.