"Милан" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

ПСЖ марказий ҳимоячиси Тиаго Сильва янги мавсумда собиқ клуби "Милан"га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Tuttosport.

2009-2012 йиллар мобайнида "россонерилар" сафида тўп сурган бразилиялик футболчи миланликлар билан музокараларни бошлаб юборган.

Франция чемпионати муддатидан аввал якунига етгани ҳисобга олинса, Сильванинг ПСЖ билан шартномаси деярли якунига етди. Томонлар келишувни узайтириш бўйича олиб борган музокаралари номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!