"Милан" сўнгги сонияда ғалабани қўлдан бой берди

Италия А серияси  13-тури доирасидан ўрин олган “Милан” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизғин курашларга бой тарзда кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Дастлаб ҳисобни 43-дақиқада мезбон жамоа ҳужумчиси Сусо очган бўлса, 53-дақиқада “Интер” ҳужумчиси Антонио Кандрева ҳисобни тенглаштирди. Аммо, 58-дақиқа “Милан” ҳужумчиси Сусо дбуль қайд этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироқ якунда, “Интер”нинг хорватиялик ҳужумчиси Иван  Перишич бурчак зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобнинг дуранг 2:2 бўлишини таъминлади.   

“Милан” –“Интер” 2:2

Голлар: 1:0 – 42 Сусо, 1:1 – 53 Кандрева, 2:1 – 58 Сусо, 2:2 – 90 Перишич.

Милан:  Доннарумма, Палетта, Де Шильо, Абате, Гомес, Куцка, Локателли, Бонавентура (Пашалич, 88), Сусо, Ньянг (Лападула, 79), Бакка (Фернандес, 71).

Интер: Ханданович, Миранда, Ансальди (Нагатомо, 65), Д`Амброзио, Жоау Мариу, Кондогбиа, Медель (Мурильо, 37), Кандрева, Брозович (Йоветич, 75), Перишич, Икарди.

Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (19), Куцка (22), Де Шильо (32), Ансальди (49), Йоветич (78), Перишич (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!