"Милан" Томори ўрнига Испаниядан ҳимоячи олиб келади

"Милан" Фикайо Томорининг ўрнига Кристиан Москерани жамоага олиб келиши мумкин. Бу ҳақда "Lа Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.

Аввалроқ, 27 ёшли Томорининг жамоадан кетиши ҳақида хабар берилган эди. Нашрнинг маълум қилишича, футболчига нафақат "Ювентус", балки, "Наполи", "Ньюкасл" ва "Вест Хем" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, у "Милан" клубидаги ҳозирги ўйин вақтидан мамнун бўлмаслиги мумкин. "Милан" Томори учун камида 20-25 миллион евро олишни режалаштирмоқда. Агар у кетса, клуб янги футболчини олиб келишга мажбур бўлади.

Асосий номзод "Валенсия" ҳимоячиси Кристиан Москер ҳисобланади. Испания клуби футболчини тахминан 25 миллион еврога сотиб олмоқчи. "Валенсия"нинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, Москерани қишда сотиш эҳтимоли мавжуд, гарчи клуб 20 ёшли футболчидан ажралишни истамаса-да.

Маълумот учун, ҳимоячи асосий жамоада 2021/22 йилги мавсумда дебют қилган ва ўтган йилдан бошлаб "Валенсия"нинг асосий таркибида майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!