"Милан" тўпураридан айрилди

  • 1 март, 2021, 18:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли швециялик футболчининг сон мушаклари жароҳатланган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий экани номаълум. Аммо у 3 март куни “Удинезе”га қарши бўладиган А Сериянинг 25-тур учрашувида майдонга туша олмаслиги ҳақиқатга яқин.

Ибрагимович жорий мавсум “Милан” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!