"Селтик" клуби ҳимоячиси Кристофер Айер фаолиятини номдорроқ жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли норвегиялик футболчи учун "Милан" ва "Лестер" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Айер жорий мавсум “Селтик” сафида 49 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 2,7 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)