"Милан" ва "Рома" вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Ману Конега А Сериянинг икки вакили қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш лозимки, франциялик футболчи немис клубини тарк этмоқчи ва шу сабабли жамоасининг шартномани узайтириш бўйича таклифини аллақачон рад этган.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, “Милан” ва “Рома” вазиятдан унумли фойдаланишга тайёр ва 23 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Трансфер порталига кўра Коненинг тахминий нархи 20-25 миллион еврони ташкил қилади.
Ману Коненинг “Боруссия М” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Футболчи ўтган давр мобайнида мюнхенгладбахликлар сафида жами 86 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар