Ads

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Анте Ребич фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, “россонерилар” “Атлетико” форварди Анхел Корреани сотиб олишолмагач бор эътиборларини айнан хорватиялик футболчига қаратишган. Немис клуби эса уни 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Миланнинг бошқа бир клуби “Интер” ҳам Ребич билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Антер Ребич ўтган мавсум Бундеслигада жами 28та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.