Ads

Кеча шунингдек мухлислар А Сериянинг 11-туридан ўрин олган "Милан" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасидаги марказий баҳсга гувоҳ бўлишди.

Қизиқарли кечган учрашувда "кекса синьора" "россонерилар" дарвозасига жавобсиз 2та тўп йўллаб, ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг "Ювентус" ўз очколари сонини 28тага етказиб олди ва мусобақа пешқадамлигини қўлга олди. "Милан" эса 16 очко билан 8-ўринда қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: