"Милан" янги бош мураббийи билан тез орада шартнома имзолайди

  • 06 Jun 16:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Сампдория” клуби устози Марко Жампаоло яқин вақтлар ичида "Милан" бош мураббийи этиб тайинланади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 51 ёшли мутахассис билан келишувга эришишган. Унга кўра Жампаоло миланликлар билан “2+1” кўринишида шартнома имзолайди. Унинг “Сан-Сиро”даги маоши эса йилига 2 миллион еврони ташкил этади. Таъкидлаш керакки, бу унинг ҳозирги маошидан 2 баробарга кўп деганидир.

“Милан” Жампаолони расман янги ҳафта бошида оммага таништириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” якунланган мавсум А Серияни 5-ўринда якунлади. Жамоа ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмагач, раҳбарият Женнаро Гаттузони ўз лавозимидан озод этди.

Жампаоло бошчилигидаги “Сампдория” эса чемпионатни 9-ўринда якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!