Ads

"Эмполи" клуби ярим ҳимоячиси Раде Крунич "Милан" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 25 ёшли босниялик футболчининг трансфери “россонерилар”га 8 млн еврога тушган. Унинг ўзи эса миланликлар билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Крунич “Эмполи” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 119та ўйинда иштирок этди ва 13та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.