"Милан" янги мураббий билан келишиб олганди. Бироқ мухлислар раҳбарият фикрини ўзгартирди
"Милан" раҳбарияти Хулиан Лопотегини бош мураббий лавозимига тайинлашдан воз кечди.
Мутахассис билан шартнома келишиб олганди ва клуб бу битимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган. Бироқ мухлислар ту тайинловга қарши бўлишди ва Лопотегига қарши онлайн петиция (мурожаат) ташкил қилишди ва мухлислар 48 соат ичида 10 минг имзо тўзплади. Уюшган мухлисларнинг норозилиги "Сан-Сиро"даги учрашувларда бош оғриғи бўлади, деган фикр раҳбариятда пайдо бўлди.
Мухлисларнинг асосий шикояти Лопотегининг босимга дош бера олмаслиги ва ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган буюк тарихга эга клубларни бошқаришга қодир эмаслиги эди.
Айни вақтда "россонерилар" янги бош мураббий излашда давом этмоқда. Асосий мезонлар - ёшларни ривожлантириш қобилияти, маош ва клуб чекловларидан ташқарига чиқмаслик.
Фикрлар