"Милан" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва пешқадамлар сафига қўшилди

Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган "Милан" - "Специя" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Россонерилар" сафида Рафаэль Леао дубль қайд этган бўлса, Тео Эрнандес ўз номини бир бор таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин миланликлар турнир жадвалида 9 очко жамғарган ҳолда, "Аталанта" билан қўшҳокимлик ўрнатган.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.

  • 86'

    Тео рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 83'

    Даниэль Мальдини майдонга тушди. У дубль муаллифи Рафаэль Леаони алмаштирди.

  • 82'

    Теонинг кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.

  • 78'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Леао керакли жойда пайдо бўлишни уддалади. Кессининг узатмасини Рафаэль дарвозага йўллади.

  • 77'

    Мора ҳамда Бартоломей майдонга тушди. Уларнинг ўрнига Гьяси ва Побега захирага олинди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тео Эрнандесдан соло гол! Марказда тўпни олиб қўйган ҳимоячи жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 72'

    Чалханўглунинг зарбаси ўзи кутгандек чиқмади.

  • 70'

    Йенс Хауге ўз дебютини нишонлайди! У Браим Диас ўрнига майдонга тушди.

  • 67'

    Майдон эгалари ҳисобдан қониқаётганга ўхшайди. Улар марказда тўп назоратини эгаллаб турибди.

  • 65'

    Доннарумма яна бир бор ўзини кўрсатди. Меҳмонлар футболчисининг зарбаси кучли чиққан эди.

  • 62'

    "Россонерилар" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 59'

    Меҳмонлар устози ҳам ўзгариш амалга оширди: Женнаро Акомпора Риччи ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Тонали ҳамда Крунич захирага олинди. Уларнинг ўрнига Кесси ва Беннасер майдонга тушди.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Чалханўглунинг ажойиб узатмасини Рафаэль Леао голга айлантирди.

  • 56'

    Майдон эгаларида яна бир яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 53'

    Бурчакдан оширилган тўпни Доннарумма муштлари билан уриб юборди.

  • 51'

    Диаснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    бўлимлар оралиғида "Милан"да ўзгариш: Хакан Чалханўглу Лоренцо Коломбо ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Рақиби билан тўқнашиб кетган Кьерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бўлим сўнгида олдинга ўтган меҳмонлар вингери Верденинг зарбасини Доннарумма қайтарди.

  • 43'

    Қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берган Браим Диас мўлжалда адашди.

  • 42'

    Теонинг кучли зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 40'

    Браим Диасни бу сафар қўполлик билан тўхтатган Гьяси жазоланди.

  • 37'

    Назорат миланликларда. Аммо хавфли вазиятлардан дарақ йўқ.

  • 35'

    Меҳмонлар марказда Тео Эрнандесга қарши қўпол ўйин кўрсатди.

  • 33'

    Жароҳат олган Галабинов ўрнига Роберто Пикколи майдонга тушди.

  • 32'

    Браим Диасдан алданиб, уни қўллари билан ушлаб қолган Риччи огоҳлантирилди.

  • 31'

    Галабинов жароҳат олди ва майдонни тарк этди.

  • 29'

    Сала тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Натижада, вазият бой берилди.

  • 27'

    Тео Эрнандес ҳужумда ҳам, орқа чизиқда ҳам бирдек фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 24'

    Мезбонларнинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 21'

    Калабрия ўз дарвозасини ишол қилиб қўйишига бир баҳя қолди. Аммо Доннарумма вазиятни бартараф этди.

  • 20'

    Пиоли шогирдлари ажойиб комбинациялар уюштирмоқда. Лекин доим ҳам бу кутилганидек фойда келтирмаяпти.

  • 18'

    Кьернинг зарбаси жуда ҳам ноаниқ кетди.

  • 17'

    Майдон эгалари жарима майдони яқинида стандарт вазият эгаллаб олди.

  • 15'

    Меҳмонлар яхши ҳимояланмоқда. "Милан" футболчиларининг узатмалари доим ҳам ўтавермаяпти.

  • 13'

    Ноаниқ пас сабабли "россонерилар" ҳужуми узилиб қолди.

  • 11'

    Тўп назорати "Специя"да. Мезбонлар прессинг уюштирмоқда.

  • 9'

    Меҳмонлар ҳужумда қоида бузди.

  • 8'

    Леао жарима майдони ичида зарба йўллай олмади.

  • 6'

    Даниеле Верди жароҳат олди.

  • 5'

    Тео Эрнандес ҳимояда ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.

  • 3'

    Ўйин бошида ҳар икки жамоа бир-бирини ўрганмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. А Серия мадҳияси янграмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!