"Милан" ёзда "Наполи" футболчисини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўради

“Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Амаду Диавара яна “Милан”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “россонерилар” 21 ёшли африкалик футболчини ўтган қишки трансферлар даврида сотиб олишга ҳаракат қилишган эди. Бироқ, уларнинг бу борадаги урунишлари якунда самарасиз якунланди. Энди миланликлар уни ёзги трансферлар даврида сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Диавара жорий мавсум “Наполи” сафида жами 19та ўйинда иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!