"Милан" ёзги трансферлардаги илк харидини амалга оширди. У 20 ёшли футболчи бўлди

“Лион” клуби ҳимоячиси Пьер Калулу фаолиятини “Милан”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 20 ёшли француз “россонерилар” билан 2025 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекди. Норасмий маълумотларга қараганда, унинг трансфери миланликларга бор йўғи 500 минг еврога тушган.

Калулу ҳар иккала қанот ҳимоясида бирдек ўйнай олади. Аммо, у шу кунгача “Лион”нинг асосий жамоасида майдонга тушмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!