Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Гонсало Игуаин ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра "Милан" раҳбарияти 30 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига қизиқиш билдира бошлаган. Агар “россонерилар” “Челси” ҳужумчиси Альваро Моратани сотиб олишолмаса, айнан Игуаинни қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш керакки, Игуаин учун шунингдек “Челси” ҳамда “Бавария” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.